Национальный Герб Узбекистана
Национальный Флаг Узбекистана
Гимн Республики Узбекистан
Ишонч телефони : Ахборот хизмати: +9988 (90) 903-39-94. Кадрлар билан ишлаш бўлими: +998 (70) 202-10-53. Ишонч телефони: +998 (70) 202-10-11
Telegram-ботга ўтиш
Версия для слабовидящих

Экспортёр корхоналар ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари б...

Экспортёр корхоналар ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан учрашув
Фаолият / 2021-01-18

Сурхондарё вилоятида экспорт маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ана шу эътибор самараси ўлароқ, ўтган йили вилоятда 133,2 млн. долларга тенг маҳсулотлар экспорти амалга оширилди. Бу 2017 йилга нисбатан 135 фоизга кўпдир.

Жорий йилда вилоятга 165 миллион АҚШ доллари миқдорида экспорт прогнози белгиланган. Бошқача айтганда, 12,5 миллион АҚШ доллари миқдоридаги саноат ва 152,5 миллион АҚШ доллари ҳажмидаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспортга йўналтириш кўзда тутилган.

5 март куни вилоятдаги экспортёр корхоналар ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан ўтказилган учрашувда экспортнинг ортиб бориши графиги асосида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларини амалга ошириш билан боғлиқ масалалар атрофлича таҳлил қилинди.

Учрашувда маҳсулотларни хорижий давлатларга экспорт қилиш ва жаҳон бозорига киришдаги мавжуд имкониятлар, экспорт географиясини кенгайтириш, янги экспортбоп маҳсулотлар етиштиришни ўзлаштириш, замонавий кластер ва логистика марказларини ташкил этиш тўғрисида экспортёр корхоналар, тадбиркорлик субъектларига аниқ тавсиялар берилди.

Мутасадди раҳбарларга экспорт қилувчи корхоналар ва тадбиркорлик субъектлари фаолиятида юзага юзага келаётган айрим муаммоларни бартараф этиш, уларга амалий ёрдам берилишига эътиборни кучайтириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.